АсосийDunyo

Қозоғистонда 4 ойлик чақалоқ коронавирусга чалинди

'Қозоғистонда 4 ойлик чақалоқ коронавирусга чалинди'ning rasmi

Коронавирус аниқланган 28 киши орасида 4 ойлик гўдак ҳам бор, деди брифингда Қозоғистоннинг Нурсултон шаҳри соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Сауле Кисикова.

Сўнгги маълумотларга кўра, Қозоғистонда 53 та коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилди. 16 мартдан бери мамлакатда фавқулодда вазият тартиби жорий этилган. Нурсултон ва Олмаота шаҳарларида 19 мартдан буён карантин давом этмоқда.

«18 ёшгача – 2 та: битта 4 ойлик гўдак ва 14 ёшли ўсмир, 18 ёшдан 29 ёшгача – 3 киши, 30 ёшдан 49 ёшгача – 18 киши, 50 ёшдан 59 ёшгача – 4 киши, 60 ёшдан ошган – 1 киши (янги вирусни юқтирган – таҳр.)», – дейди Кисикова.

«Xabar.uz»нинг ёзишича, иккита катта ва битта 4 ойлик гўдакдан иборат оила 9 — 20 март кунлари эпидемиологик вазият мураккаб бўлган мамлакат – Францияда дам олиб қайтишган.

Бошқа янгиликлар