АсосийJamiyat

Талабаларга ўқиш қачон бошланади?

'Талабаларга ўқиш қачон бошланади?'ning rasmi

АОКА ҳузуридаги штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов иштирокида брифинг ташкил этилди. Брифинг "ЎзРепорт" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди. Унда ОАВ вакиллари ва аҳоли онлайн тарзда савол бериш имкониятига эга бўлишди. Жумладан бугунги кунда талабалар карантинда бўлгани сабабли кўпчилик асосан ўқиш қачон бошланиши, контракт ва стипендия юзасидан саволлар билан мурожаат қилишди. Саволларга мутасаддилар атрофлича жавоб берди. Брифинг бўйича маълумотларни коронавирус.инфо канали мунтазам бериб борди.

Савол: Талабаларга ўқиш қачон бошланади?  

Талабаларга ўқиш бугунги кундаги коронавирус инфекцияси хавфи пасайиб, дарс ўтиш ва жамовий тадбирларни ўтказишга доир хавф-хатарлар бартараф этилганидан кейин бошланади.  

Бу жараён албатта оммавий ахборот воситалари орқали тегишли вазирлик ва идоралар томонидан эълон қилинади.

@koronavirusinfouz

#vahimasizkarantin

#карантинбезпаники

Бошқа янгиликлар