АсосийДУНË

Коронавирусга қаршиликни камайтирувчи хасталиклар маълум бўлди

Италиялик шифокорлар коронавирус юқиши натижасида ўлимга олиб келиши мумкин бўлган сурунка...

'Коронавирусга қаршиликни камайтирувчи хасталиклар маълум бўлди'ning rasmi

Италиялик шифокорлар коронавирус юқиши натижасида ўлимга олиб келиши мумкин бўлган сурункали касалликларни тадқиқ қилишди.  

Бу борада энг катта хавф юрак-қон томир муаммолари билан боғлиқ бўлиб, уларнинг ҳамроҳ бўлиши коронавирус инфекциясининг мураккаб кечишига олиб келиши мумкин. Бунда леталлик 10,5 фоиз бўлиши кузатилган.

Шунингдек диабет (7,3%), сурункали респиратор касалликлар (6,5%), юқори қон босими – гипертония (6%), онкологияда (5,6%) асоратланиш хавфи мавжуд. Бу ҳақда обозреватель.сом маълум қилди.

Шу боис шифокорлар юқоридаги сурункали хасталиклари билан оғриган фуқароларга зарарланиш хавфи юқори бўлган ҳудудларга боришдан сақланиш, карантинда кўчага чиқмаслик, иммунитени кўтариш, ҳотиржам бўлиш, тўлақонли овқатланиш, уй шароитида бўлганда ҳам ҳар ярим соатда қўлларни совун билан ювишни маслаҳат беришмоқда.

Бошқа янгиликлар