АсосийJamiyat

"Чиқиндилар орасидан тиббий ниқобларни йиғаётган ким?" ИИВ жамоатчиликдан ёрдам сўрамоқда

'"Чиқиндилар орасидан тиббий ниқобларни йиғаётган ким?" ИИВ жамоатчиликдан ёрдам сўрамоқда'ning rasmi

Бугунги кунда республикамизда COVID-19 вируси тарқалиши сабабли карантин тадбирлари эълон қилинган бир вақтда айрим фуқаролар томонидан турли мазмундаги асосланмаган маълумотларни тарқатиш билан боғлиқ ҳолатлар учраб турибди.

ИИВ Матбуот хизматининг маълум қилишича, видеога олиш билан бир қаторда, ушбу тасвирлар қайси ҳудудда олинганлиги аниқ кўрсатилмаслиги, айнан воқеанинг қўштироноқ ичидаги қаҳрамонини аниқлаш борасида ноқулайликларни юзага келтирмоқда.  

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда телеграм ва бошқа ижтимоий тармоқларда чиқиндилар йиғиш жойида бир фуқаронинг "тиббий ниқоблар" тўплаётгани, булар яна ишлатишга чиқариб юборилиши мумкинлиги ҳақидаги изоҳлар билан тарқалган маълумотга илова қилинган видеодаги фуқаронинг шахсига аниқлик киритиш ва тегишли чоралар кўриш мақсадида суратда кўрсатилган манзил ва шахс ҳақидаги маълумотга эга бўлсангиз Ички ишлар вазирлигининг 71 231-34-68 рақамли телефон рақамларига ҳабар беришингиз сўралади.

    Бошқа янгиликлар