my5
all

“Москва - Бухоро” авиарейси. 10 нафар йўловчи ўзларини ҳолсиз сезишгани боис касалхонага ётқизилди

ЖАМИЯТ 26.03.2020, 13:07
758
“Москва - Бухоро” авиарейси. 10 нафар йўловчи ўзларини ҳолсиз сезишгани боис  касалхонага ётқизилди

25 март куни кечга яқин Россия Федерациясидан 604-сонли рейс билан “Москва - Бухоро” йўналишида учиб келган авиарейс қабул қилинди.  Тегишли хизматлар, бошқарма, ташкилот ва корхоналар масъул ходимларидан таркиб топган "СOVID-19" ўткир юқумли касаллигига қарши курашиш ва тарқалишининг олдини олиш бўйича вилоят ҳокимлигида тузилган Штаб маълумотига таяниб, вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Самолёт бортида бўлган 249 нафар мамлакатимиз фуқаролари фавқулодда ҳолатдан келиб чиққан ҳолда карантин тартиб-қоидалари асосида кутиб олинди. Чет элдан келганларнинг 213 нафари эркак, 36 нафари аёл. Улар орасида вояга етмаганлар эса 31 нафарни, 60 ёшдан ошганлар эса 7 нафарни ташкил этмоқда.

Фуқароларнинг 10 нафарида кўнгил айниши ва ўзларини ҳолсиз сезиш ҳолатлари кузатилганлиги боис зудлик билан вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган. Қолган йўловчиларнинг ҳар бирига нисбатан тиббий-профилактик нуқтаи назаридан қаттиқ назорат ўрнатилган.

 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+31° ясно
Валюта курси
10184.73
USD 11.35
11455.78
EUR 44.3
142.48
RUB -3.49