АсосийDunyo

Қозоғистонда COVID-19 инфекцияси оқибатида илк ўлим ҳолати қайд этилди

'Қозоғистонда COVID-19 инфекцияси оқибатида илк ўлим ҳолати қайд этилди'ning rasmi

Қозоғистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар орасида илк ўлим ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда sputniknews.kz хабар берди.

Қозоғистонда коронавирус инфекцияси оқибатида илк ўлим ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Ахборот ва жамият тараққиёти вазири Даурен Абаев маълум қилди.

"Нур-Султон шаҳар Соғлиқни сақлаш бошқармаси бу ҳақда 27 мартда расмий маълумот беради. Бу ҳолат бизга янада хушёр бўлишимиз лозимлигидан далолат бермоқда", деди вазир.  

Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу маълумот тўғрилигини тасдиқлаган.

Маълумот учун: Ҳозирда Нур-Султонда 109 нафар, Олмаотада 40 нафар бемор қайд этилган. Шунингдек Чимкентда 2 нафар, Қарагандада 2 нафар вирус юқтирган фуқаро аниқланган. Алмота, Ақтубе, Жамбил ва Шимолий Қозоғистон вилоятларида бир нафардан бемор даволанмоқда. Улардан бир нафарининг аҳволи оғир, икки бемор даволаниб, шифохонадан чиққан.

Бошқа янгиликлар