АсосийДУНË

Ухан аҳолисига метрода юриш ҳуқуқи берилди

Хитойнинг Ухан шаҳрида метро шанба куни қисман иш бошлади. Бу ҳақда таржумон.уз  “РИА...

'Ухан аҳолисига метрода юриш ҳуқуқи берилди'ning rasmi

Хитойнинг Ухан шаҳрида метро шанба куни қисман иш бошлади. Бу ҳақда таржумон.уз  “РИА Новости” хабарга таяниб бермоқда.

«28 март куни соат 6:30 да 1, 2, 3, 4, 6 ва 7-линияларда ишлар қайта бошланди. Поезд иш кунлари соат 6:00 дан 23:00 гача, дам олиш кунлари 6:30 дан 23:00 гача ишлайди». Бу ҳақда Ухан ҳукумати баёнотида айтилган.

Шу билан бирга, барча йўловчилар ҳимоя ниқобларини кийишлари керак, кириш, чиқиш ва бошқа йўналишларга ўтиш пайтида одамлар шахсий «соғлиги ҳақидаги кодни» ни сканердан ўтказишлари керак.

Ҳозир Уханда тўққизта метро линиялари ва 228 станциялар мавжуд. Қолганлари қачон ишлай бошлашади, ҳозирча аниқ эмас.

23 мартдан бошлаб бўш поездлар шанба куни иш бошлаган барча йўналишларда қатнай бошладилар. Бу барча тизимларни текшириш ва узоқ вақт давомида ишламаган жойлардаги муаммоларни бартараф этиш учун қилинган. Тайёргарлик ишлари муваффақиятли якунлангани, метро тизимларининг барчаси яхши ишлаётгани ҳақида маълум қилинди.

    Бошқа янгиликлар