АсосийДУНË

Жек Ма фонди Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами юборади

Хитойлик миллиардер, Alibaba Group асосчиси Жек Ма ва унинг хайрия фонди томонидан Ўзбекис...

'Жек Ма фонди Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами юборади'ning rasmi

Хитойлик миллиардер, Alibaba Group асосчиси Жек Ма ва унинг хайрия фонди томонидан Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами юборишини эълон қилинди. 

 

Ушбу фонд томонидан Ўзбекистондан ташқари яна Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбойжон, Ҳиндистон, Бутан ва Вьетнамга ҳам ҳайрия тарқатилади.

 

Reuter’s хабарига кўра, ушбу 7та давлатга жами 1,7 миллионта ниқоб, 165 мингта тест, ҳимоя кийимлари ва тиббий асбоб-ускуналар (сунъий нафас олдириш аппаратлари, иситма ўлчаш асбоблари кабилар) жўнатилади.

Жек Ма фонди бунгача Россия, Европа ва АҚШга ҳам гуманитар кўмак кўрсатган.

    Бошқа янгиликлар