АсосийБУ ҚИЗИҚ

Стоматология хизматлари нархи ўтган йилга нисбатан 4,4 фоизга ошди

Кўз учун ёрдамчи маҳсулотлар нархи эса ой давомида 0,6 фоизга, 2025 йил апрелига нисбатан 3,1 фоизга ошгани кузатилган.

'Стоматология хизматлари нархи ўтган йилга нисбатан 4,4 фоизга ошди'ning rasmi

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил апрель ойида стоматологик хизматлар нархи ой давомида ўртача 0,3 фоизга қимматлашган.

2025 йил апрелига нисбатан эса ушбу хизматлар нархи 4,4 фоизга ошган.

Шунингдек, мазкур даврда диагностик визуализация ва тиббий лабораториялар хизматлари нархи ой давомида 0,6 фоизга ошган бўлса, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,7 фоизга қимматлашган.

Кўз учун ёрдамчи маҳсулотлар нархи эса ой давомида 0,6 фоизга, 2025 йил апрелига нисбатан 3,1 фоизга ошгани кузатилган.

    Бошқа янгиликлар