1

Ўзбекистонда транспорт воситаларидан махсус рухсатномасиз фойдаланганлик учун жарима миқдори маълум қилинди

ИҚТИСОДИЁТ 31.03.2020, 18:59
Теглар: карантин, ЙҲБ
Ўзбекистонда транспорт воситаларидан махсус рухсатномасиз фойдаланганлик учун жарима миқдори маълум қилинди

Тошкент ва Нукус шаҳарларида ва бошқа вилоят марказларида 2020 йил 30 март кунидан 20 апрелга қадар транспорт воситалари ҳаракатланишига фақат махсус рухсатномалар асосида рухсат берилиши бўйича қарор қабул қилинган эди. Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида 31 мартдан бошлаб белгиланган тартибни бузаётган ҳайдовчиларни аниқлаш тадбирлар ўтказилади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси маълум қилди.

Бошқарма маълумотида қайд этилишича, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54 моддаси (Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш)га биноан, ҳуқуқбузарларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 30 бараваригача (фуқароларга) ва 30 бараваридан 50 бараваригача (мансабдор шахсларга) миқдорда жарима солиниши мумкин.

Махсус рухсатномани қалбакилаштирганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, шахсий автомобилда ҳаракатланиш учун махсус рухсатнома Давлат хизматлари марказлари томонидан соддалаштирилган онлайн режимда расмийлаштирилмоқда. Давлат хизматлари агентлиги томонидан маълум қилинишича, махсус рухсатнома олиш учун BMW Х7, Mercedes, Lexus, Hyundai, Captiva, Malibu-2, Tracker каби машиналар эгаларидан «курьерликни амалга ошириш» мақсадида аризалар келиб тушмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1