1

Карантин пайтида тўқимачилик корхоналарини қўллаб-қувватлаш учун давлат томонидан қандай чоралар кўрилмоқда?

ИҚТИСОДИЁТ 02.04.2020, 14:53
Карантин пайтида тўқимачилик корхоналарини қўллаб-қувватлаш учун давлат томонидан қандай чоралар кўрилмоқда?

Ҳозирги пандемия вазиятида тўқимачилик маҳсулотлари экспорти кескин қисқармоқда. Транспорт харажатлари ҳам кескин ошган, маҳсулот таннархини пасайтириш имкони йўқ. Харидорлар эса нархни пасайтиришни сўрашмоқда. Бу вазиятда давлат томонидан тўқимачилик корхоналарини қўллаб-қувватлаш учун қандай чоралар кўрилмоқда?

Ушбу саволга «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раиси Илҳом Ҳайдаров қуйидагича жавоб берди:  

Президентимиз фармони доирасида ҳукумат томонидан Инқирозга қарши чоралар белгиланган бўлиб, Уюшмада тўқимачилик корхоналарига экспорт масалаларида кўмаклашиш бўйича тезкор Штаб ташкил этилган.

Корхоналар фаолияти билан боғлиқ муаммоларни тезкор ҳал этиш, жумладан: узлуксиз электроэнергия, хомашё, айланма маблағлар ва ишчилар билан таъминлаш билан боғлиқ барча масалалар бўйича тезкор чоралар кўрилмоқда, айрим тўловларни кечиктириш механизмлари жорий этилмоқда. Мисол учун, ойига 1 млн. доллардан кўп экспорт қиливчи 37 та корхона доимий мониторингга олинган.

Давлат солиқ қўмитасига алоҳида миннатдорлик билдирмоқчиман, охирги 3 кунда экспортдан вужудга келган ортиқча тўланган ҚҚСни қайтарилиши натижасида 50 млрд. сўмдан ортиқ маблағлар корхоналар ҳисоб рақамларига қайтарилди.

Жорий йил 1-чорагида 456 млн долларлик тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари экспорти амалга оширилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 126 % га ошди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1