Саудия Арабистонининг Ҳаж амалларини ташкил этиш бўйича вазири Муҳаммад Бантен Маккага Ҳажга боришни хоҳловчилардан COVID-19 коронавирус пандемияси сабабли сафарини кейинга суришга чақирди. Бу ҳақда Известия хабар берди.
Ҳозирда Саудия Арабистонидаги муқаддас Макка ва Мадина шаҳарларига ва мамлакат пойтахти АрРиёдга кириш ёпилган. Мамлакат чегараларни ёпиб, жамоат транспортини чекланган.
BBC Newsга кўра, Муҳаммад Бантен мусулмонлардан бу йил июль ва август ойларида бўлиб ўтиши керак бўлган Ҳаж сафари учун саёҳатларни брон қилмасликни сўраган. Шу мақсадда, Саудия Арабистони аввалроқ бутун дунёдан икки миллионга яқин зиёратчиларни қабул қилиш умидида эди. Аввалроқ, коронавирус пандемияси туфайли мамлакат ҳукумати Маккага ва Масжидул ҳарамга ташриф буюриш учун умра зиёратини тақиқлаганди.
Ҳозир Умра учун келганлар ўзларини изоляция қиладилар ёки Саудия Арабистонидан чиқиб кетишлари керак бўлади. Расмийлар меҳмонлар турган меҳмонхоналарни текширишмоқда. Шу билан бирга, ташриф буюрганларга виза олиш билан боғлиқ харажатларини қоплашга ваъда беришмоқда.
Шу кунгача Саудия Арабистонида коронавирус инфекцияси аниқланган 1563 ҳолат қайд этилган, ўн нафар бемор вафот этган.






