1

Хушхабар: Бухородаги “Узуншор” конида янги табиий газ қудуғи очилди

ИҚТИСОДИЁТ 02.04.2020, 19:08
Теглар: Бухоро, табиий газ
Хушхабар: Бухородаги “Узуншор” конида янги табиий газ қудуғи очилди

Халқимизнинг синовли кунларида “Ўзбекнефтегаз" жамоаси барчамиз учун қувончли хабарни эълон қилди. 

Бухородаги “Узуншор” конида табиий газ олинадиган янги қудуқ очилди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати "Даракчи"га хабар берди.

Муборак нефт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Узуншор” газконденсат конидаги 12-сонли қудуқда бурғулаш ишлари тугатилиб, қудуқга 2464-2417м интерваллар оралиғида фильтр туширилди.

Қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 200 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ қазиб чиқарилишига эришилди.  

Маълумот учун: “Узуншор” газконденсат кони Бухоро вилоятининг Олот туманида жойлашган бўлиб, 2019 йил ноябрь ойида ишга туширилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1