АсосийДунё

Москвада коронавирусли чақалоқ туғилди

31-март куни Москва шаҳридаги перинатал марказлардан бирида коронавирусли чақалоқ туғилди....

'Москвада коронавирусли чақалоқ туғилди'ning rasmi

31-март куни Москва шаҳридаги перинатал марказлардан бирида коронавирусли чақалоқ туғилди. Бу ҳақда Қўшни маҳалла телеграм канали хабар берган. 
Бунгача унинг онаси коронавирус инфекцияси билан шифохонага ётқизилган эди. Янги туғилган қизча коронавирус тестидан ўтказилди ва у ижобий натижа берди. Энди бу ташхис такрорий тест орқали тасдиқланиши керак.

Ҳозирча, бола бошқа шифохонага ётқизилган ва ажратиб қўйилган. Унинг аҳволи қониқарли, онаси эса тиббий ходимларнинг доимий кўригида бўлиб турибди.

 

    Бошқа янгиликлар