АсосийJamiyat

Самарқанддаги “BestTravel” сайёҳлик компанияси Дубайдаги ватандошларимизга беғараз ёрдам кўрсатмоқда (Фото)

'Самарқанддаги “BestTravel” сайёҳлик компанияси Дубайдаги ватандошларимизга беғараз ёрдам кўрсатмоқда (Фото)'ning rasmi

Самарқанддаги "BestTravel" сайёҳлик компанияси жамоаси ҳамда волонтёрлар билан ҳамкорликда ҳозирги пайтда юзага келган вазият туфайли Дубайдан ўз ватанига қайтиб кела олмаган Ўзбекистон фуқароларига 10 кун давомида беғараз ёрдам кўрсатмоқда.

Ушбу фуқаролар коронавирус инфекциясидан ҳимояланиш воситалари ва озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек, зарур ҳолатларда молиявий ёрдам билан ҳам таъминланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси “BestTravel” туристик ташкилоти жамоасига, шунингдек, ушбу акцияда иштирок этаётган волонтёрларга шундай вазиятда юртдошларимизга кўрсатаётган ёрдами учун самимий миннатдорчилигини билдиради.

Бошқа янгиликлар