Бугунги кунда Covid-19 пандемияси планетамизни буттунлай эгаллаб улгурди. Бутун дунёда завод ва фабриклар, корхоналар, ташкилот ва муассасалар ўз фаолиятини тўхтатган. Ҳатто осмонларга самолётлар учмаяти. Мамлакатлараро поезд, денгиз йўли ҳамда транспорт алоқалари чекланган. Бутун инсоният бу офат тез кунларда барҳам топишига умид қилаётир. Хўш, коронавирус оқибатида айни кунда жаҳондаги вазият қандай? Ушбу саволга дунё ОАВ хабарларига таяниб қисқа сатрларда қуйидагича жавоб берамиз.
Дунё миқёсида коронавирусдан зарарланганларнинг умумий сони 1 203 485 кишини ташкил этди, 247 001 бемор соғайган, 64 784 нафари вафот этган - Johns Hopkins University.
Ер сайёрасининг деярли ярим аҳолиси - 4 миллиардга яқин киши коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида ўз-ўзини изоляция қилган. - CBS News
АҚШда коронавирусдан зарарланганларнинг умумий сони 300 мингдан ортди. Пандемиянинг асосий ўчоғи Нью-Йоркда вафот этганлар 3 500 нафар, улар орасида иккитаси ўзбекистонлик.
Буюк Британияда коронавирус пандемияси уч ҳафтада энг чўққисига кўтарилади, шундан сўнг ўлим кўрсаткичлари пасайиб, тақиқлар бекор қилиниши ва ҳаёт тарзи нормал ҳолатга қайтиши мумкин. Бироқ ижтимоий масофани сақлаш тадбирлари сақланиб қолади.
Перу карантин қоидаларини янада кучайтирди ва қўшимча тақиқ чораларини киритди. Унга кўра аёллар уйдан сешанба, пайшанба ва шанба кунлари, эркаклар эса душанба, чоршанба ва жума куни чиқишлари мумкин. Ҳеч ким якшанба куни уйдан чиқмайди – Anadolu Agency
АҚШ ва Европа Сovid-19 тарқалишини секинлаштириш чора-тадбирлари сифатида аҳолини мобил телефон орқали кузатишнинг мисли кўрилмаган стратегиясига ўтишмоқда. Ушбу амалиёт Хитой, Сингапур, Исроил ва Жанубий Кореяда кенг қўлланилади - Wall Street Journal
Хитой Буюк Британияга 300 та СЎВ (сунъий ўпка вентиляцияси) аппаратини инсонпарварлик ёрдами сифатида жўнатди – Financial Times
Кўплаб давлатлар чегараларни ёпиб, карантин эълон қилган бир вақтда Швеция ҳеч қандай чеклашларни жорий қилмади ва бу мамлакатга катта хавф туғдирмоқда – Telegraph
Бразилияда "ҳарбий бюджет" кучга кирди. Унга кўра Covid-19 тарқалишига қарши кураш чораларини молиялаштириш енгиллаштирилади, мамлакат Марказий банки эса фавқулодда ваколатга эга бўлади - Deutsche Welle
Филиппин полицияси фуқарони карантин режимини бузганлиги учун отиб ўлдирди. Мамлакат президенти Р.Дутерте илгарироқ полиция ва ҳарбийларга карантин тартибини бузган ёки пандемия вақтида муаммо туғдирганларни отишга рухсат берган эди - Deutsche Welle
Словакия ҳукумати мамлакат соғлиқни сақлаш жамоатчилик муассасасига фуқароларнинг мобил қурилмаларидан маълумотларини йиғишга рухсат берадиган қонунни қабул қилди – The Hill
Испания мамлакатда фавқулодда тадбирларни 26 апрелга қадар узайтирди – Financial Times
Лондон қироллик коллежи олимлари Covid-19 аломатларини кузатиш учун илова яратишди. Махсус илова орқали фойдаланувчилар исталган аломатни белгилашади, бу эса эпидемияни кузатиш имконини беради ва шу орқали пандемия тарқалиши маҳаллийлашади. Илова маълумотларидан ҳукумат ва тиббий хизмат ходимлари фойдаланишлари мумкин – The Conversation
ЕИ қишлоқ хўжалигида мавсумий ишчиларга муҳтож. Сал аввалроқ "ўта муҳим ишчилар" рўйхати эълон қилинган бўлиб, унга тиббий ходимлар, юк машинаси ҳайдовчилари ва қишлоқ хўжалиги ишчилари киритилган эди - Deutsche Welle
Малайзиялик кўнгиллилар 3Д-принтерда тайёрланган тиббий ҳимоя қалқонларини ишлаб чиқиш орқали коронавирусга қарши курашда тиббиёт ходимларига ёрдам бермоқда - Reuters
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники