Колумбиянинг Кукунуба шаҳридаги конлардан бирида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Tass.ru хабар берди. Портлаш натижасида 11 нафар кончи вафот этган, 4 нафар киши жароҳат олган.
Тахмин қилинишича, кўмир конида метан гази тўпланиб қолган. Портлаш натижасида жароҳат олган ва ер остида қолиб кетган 4 кончини қутқариб олишга муваффақ бўлинди. Уларнинг жароҳати у қадар жиддий эмаслиги айтилмоқда.
Хабар қилинишича, коронавирус пандемияси туфайли конда одатдагидан кўра анча камроқ кончи бўлган. Бу эса қурбонлар сони анча кам бўлишига олиб келди. Журналистлар томонидан тахмин қилинишича, кончилар шошилинч давлат буюртмасини бажараётган бўлган.
05.04.2020 14:45
Колумбияда конда портлаш содир бўлди, қурбонлар бор
