АсосийИҚТИСОДИЁТ

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги уч ойлик ишга таклиф этмоқда

Коронавирусга қарши кураш тадбирлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат м...

'Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги уч ойлик ишга таклиф этмоқда'ning rasmi

Коронавирусга қарши кураш тадбирлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги уй хўжалиги бекаси касби бўйича иш ўринлари ташкил қилади. Бу ҳақда вазирликнинг матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан CОVID-19 инфексияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида олиб борилаётган карантин ва чеклов тадбирларининг меҳнат бозори ва меҳнат муносабатларига  салбий таъсирини камайтириш, шунингдек, ёлғиз ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатлами, қариялар ва имконияти чекланган шахсларнинг саломатлигини асраш мақсадида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 3 ой муддатга мўлжалланган уй хўжалиги бекаси касби бўйича иш ўринларини яратмоқда.  

Бунда талабгорлар таом тайёрлаши, уй-жойларни тозалаши ва қариялар хамда ногиронларни парвариш қилишлари лозим. Кунлик иш вақти 4-5 соат, иш ҳақи энг кам ҳисоблаш базасининг 4 баравари миқдорини ташкил этади.

Маошлар банк пластик карталарига ўтказиб берилади.  

Асосий талаблар қаровчи илгари судланмаган бўлиши лозим.

Ёш чегараси: 25–55 ёш.

Рус тилини билиш номзодларга устунлик беради.

Бошқа янгиликлар