АсосийDunyo

Эфиопияда коронавирусдан биринчи ўлим ҳолати қайд этилди

'Эфиопияда коронавирусдан биринчи ўлим ҳолати қайд этилди'ning rasmi

Эфиопияда коронавируснинг янги тури билан касалланган илк бемор вафот этди, деб хабар берди news.ru мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Лиа Тадессанинг интернетдаги манбасига асосланиб

"Мен Эфиопияда COVID-19 касаллиги билан оғриган беморнинг биринчи ўлими ҳақида хабар бераётганимдан жуда афсусдаман. Бемор оғир аҳволда эди. У Эка Котебе касалхонасидаги реанимация бўлимида қаттиқ тиббий назорат остида бўлди. Марҳумнинг оиласи ва дўстларига чуқур ҳамдардлик билдираман", деб ёзади Тадессе ўз аккаунтида.

Сўнгги маълумотларга кўра, Эфиопияда жами 43 киши инфекциядан зарарланган.

Бошқа янгиликлар