Андижонда сохта рухсатнома ясаган ва ундан фойдаланган ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди, дея хабар қилди ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати.
Келтирилишича, жорий йилнинг 2 апрель куни соат 16:40 ларда Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ инспектори Э.Юлдашев Андижон шаҳар, Машраб кўчаси, Лермонтов чорраҳасида ҳайдовчи 1999 й.т. С.Д. бошқарувида бўлган “Спарк” русумли 60 М 304 NA давлат рақам белгили транспорт воситасини тўхтатган. Инспектор автомашинани бошқариш ҳуқуқини берувчи тегишли ҳужжатларини сўраган вақтида ҳайдовчи С.Д. Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан берилганлигини айтиб, “Карантин Соvid-19” ёзувли 01/0000916 рақамли махсус рухсатномани кўрсатган. Суриштирув ишларига кўра, ушбу рухсатнома қалбакилаштирилиб тайёрланганлиги маълум бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан фуқаро С.Д.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 228-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.






