АсосийДУНË

Инсонлар вирусли касалликларнинг 75 фоизини ҳайвонлар орқали юқтириб олишади

Колорадо университети биологи Жордж Виттемьернинг фикрича, дунё  миқёсида ёввойи ҳайв...

'Инсонлар вирусли касалликларнинг 75  фоизини ҳайвонлар орқали юқтириб олишади'ning rasmi

Колорадо университети биологи Жордж Виттемьернинг фикрича, дунё  миқёсида ёввойи ҳайвонлар гўшти савдосига чек қуйилиши, сўнгги ўн йилда инсоният томонидан юқтириб олинадиган вирусли инфекцияларга чек қўйган бўларди.

Олим  инсонлар вирусли касалликларнинг 75  фоизини ҳайвонлар орқали юқтириб олишини таъкидлаган.  Иммунитет танқислиги вируси, Эбола, парранда ва чўчқа гриппи,   шунингдек SARS-CoV-2 коронавируси шулар  жумласидан.

Биологнинг  қўшимча  қилишича,  минглаб хавфли вируслар ёввойи сутэмизувчилар ва қушлар орасида тарқалган.

Хитойда ёввойи ҳайвонлар гўшти бозорининг йиллик айланмаси 18 миллиард долларга баҳоланмоқда. Виттемьернинг сўзларига  кўра,  Чин юртида бундай бозорлар ишлашда давом этади, сабаби бу бизнес қишлоқдаги қашшоқ  аҳоли қатламининг асосий даромад манбаи ҳисобланади.

 

    Бошқа янгиликлар