1

Ўзбекистонда карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ 32 649 та ҳолат аниқланди. Тошкент ва Фарғона ҳамон етакчи

ЖАМИЯТ 07.04.2020, 10:18
Теглар: #ваҳимасизкарантин
Ўзбекистонда карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ 32 649 та ҳолат аниқланди. Тошкент ва Фарғона ҳамон етакчи

ИИВ Матбуот хизматининг маълум қилишича, карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар республикамиз бўйича карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами – 32 649 та ҳолат аниқланган. Улар:

- Тошкент шаҳрида – 5 284 та ҳолат; 

- Фарғона вилоятида – 4 088 та ҳолат;

- Тошкент вилоятида – 3 910 та ҳолат;

- Самарқанд вилоятида – 3 194 та ҳолат;

- Қашқадарё вилоятида – 2 877 та ҳолат;

- Наманган вилоятида – 2 171 та ҳолат;

- Сирдарё вилоятида – 2 161 та ҳолат;

- Андижон вилоятида – 1 781 та ҳолат;

- Жиззах вилоятида – 1 613 та ҳолат;

- Сурхондарё вилоятида – 1 533 та ҳолат;

- Хоразм вилоятида – 1 330 та ҳолат;

- Бухоро вилоятида – 1 320 та ҳолат; 

- Қорақалпоғистон Республикасида – 1 042 та ҳолат;

- Навоий вилоятида – 345 та ҳолатни ташкил этмоқда.

Карантин қоидалари ва саниятария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, ҳамон қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда. 

Мисол учун, 6 апрель куни Жиззах вилояти, Пахтакор тумани, “Олтинкўл” маҳалласида яшовчи 1991 й.т. Ж.Р., Навоий вилояти, Хатирчи туманида яшовчи Б.С., Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, С.Камалов кўчасида яшовчи 1987 й.т. Ж.Б., Жиззах вилояти, Зафаробод тумани, Лолазор қишлоғида яшовчи 1998 й.т. О.Х. жамоат жойида тиббий ниқобсиз юрганликлари аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилганлар.

6 апрель куни Навоий вилояти, Нурота туманида яшовчи Ш.С. (аёл), турмуш ўртоғи Б.Б. ва уч нафар фарзанди билан Тошкент шаҳридан қайтиб келганлиги сабабли, Нурота тумани Санитария эпидимиология-осойишталик маркази томонидан карантинга олинган бўлсада, карантинга олинган хонадонидан ўзбошимчалик билан чиқиб кетганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилган.

6 апрель куни Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, С.Камалов кўчасида яшовчи 1987 й.т. Ж.Б. ва Нукус шаҳри, Мажитов кўчасида яшовчи 1979 й.т. Т.А. рухсатномасиз ўз транспортларида бемақсад юрганликлари аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бўйича жавобгарликка тортилиб, автомашиналари жарима майдончасига жойлаштирилган. 

Таъкидлаб ўтамиз, ҳар биримиз зиммамиздаги вазифаларга янада масъулият билан ёндошиб, санитария-гигиена талабларига қатъий риоя қилишимиз, энг бебаҳо неъмат бўлган сиҳат-саломатликни асраш ва ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни амалга оширишимиз шарт.

Маълумот учун: Кўрсаткичлар 7 апрель соат 09:00 ҳолатига кўра маълум қилинмоқда

Шарҳлар

"Ўзини яккалаш" ҳаёт тарзида озиқ-овқат маҳсулотлари хариди бўйича 5 та энг муҳим тавсия

08.04.2020, 09:31

Хабарингиз бор, мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш ҳамда назоратдан чиқармасликни таъминлаш мақсадида  жорий йил 6 апрелдан “ўзини яккалаш” ҳаёт тарзи Нукус ва Тошкент шаҳарлари...
Наманганда 2 ойлик чақалоқ коронавирус инфекциясига чалинди

08.04.2020, 09:02

 Наманганда коронавирус инфекциясига чалинганлар орасида 2 ойлик чақалоқ ҳам борлиги маълум бўлди. Бу ҳақда «Дарё» ёзди.Маълум бўлишича, Туркия орқали Умра сафарига бориб келган аёл ва...
Карантинни бузган шахс отиб ўлдирилди

08.04.2020, 08:50

Аввал хабар берганимиздек, Филиппин президенти Родриго Дутерте полиция ва қуролли кучларга карантин вақтида тинчлик ва тартибни бузиб, норозилик намойишини ўтказаётган фуқароларга қарата ўқ узиш бўйича...
Ўзбекистондаги коронавирус Хитойда тарқалганидан фарқ қиладими?

07.04.2020, 20:01

#Ваҳимасиз карантин — Бирга енгамизҲозир Ўзбекистонда тарқалаётган коронавирус инфекцияси дастлаб Хитойда пайдо бўлган коронавирус инфекциясидан фарқ қиладими? Ушбу инфекцияда ўзгариш жараёни, мутация ҳолати юз берган...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1