my5
all

Коронавирус дардини ортда қолдирган 50 ёшли ўзбекистонлик эркакнинг ички кечинмалари

ЖАМИЯТ 07.04.2020, 14:11
Теглар: коронавирус
1228
Коронавирус дардини ортда қолдирган 50 ёшли ўзбекистонлик эркакнинг ички кечинмалари

Коронавирусга чалинганлар сони ортиб бориши билан бирга, бу касалликдан шифо топган юртдошларимиз сони ҳам кўпайиб боряпти. Kun.uzнинг махсус мухбири бу дардни ортда қолдирган 50 ёшли эркак билан суҳбатда бўлди.

– Бу касалликни қандай юқтириб олгандингиз?

– Ҳали карантинга бугунгичалик риоя қилинмаган, умуман ҳали касалликнинг ўзи ҳақида тушунча бўлмаган пайтларда юққан менга. Ўша биринчилардан бўлиб кирганлар билан кўришган эдик. Бошимизда шу синовлар ҳам бор экан...

– Фақат ўзингизда кечдими ё оила аъзоларингиздан бирортасида ҳам коронавирус қайд этилдими?

– Аёлим билан бир вақтда бу касалликка чалиниб, бир вақтда даволаниб чиқдик. Ҳозир ҳам Худога шукр биргамиз.

– Оилавий чалинибсизлар, қўрқув ҳам бўлгандир.

– Албатта, ахир касаллик бизга эндигина кириб келган, ваҳимаси авж ола бошлаган кунлар эди-да. Аёлимни кўнглини кўтараман дейман, лекин ўзимнинг ҳам кўнглимга ҳадик оралайверади. Янги касаллик, даволай олишармикан, яна кимларга юқиб қолди экан, энди тақдиримиз нима кечаркин, деган саволлар қийнагани рост.

Аммо Худога шукр, мана соғайиб ҳам чиқдик, реабилитацияда озроқ дам олиб, насиб қилса, уйга ҳам қайтамиз.

– Шифохонадаги шароит, таъминот бўйича нима дея оласиз?

– Яратганга шукр. Ҳадикни ва умуман касаллик енгишга айнан мана шу жиҳатлар, шифокорларнинг муносабатлари, шарт-шароитлар, узлуксиз етказиб бериб турилган дори-дармонлар, атрофдагиларнинг қўллаб-қувватлаши катта таъсир қилди, десам тўғри бўлади.

Шифокорларни асрашимиз шарт! Буни мен каби шу синовларни ўз бошидан ўтказган одам айтяпти. Даволовчи врачлар тун-у кун эътибор билан кузатишди, тушкунликка тушишимизга йўл қўймай далда бериб туришди. Тунлари дам олаётганимизда ҳам оҳиста кириб биздан хабар олиб кетаётганларини сезиб турдим. Ахир улар ҳам шунча таваккал қилишди, биз учун жонларини хатарга қўйишди ва қўйишяпти.

– Ҳаммаси ортда қолгани рост бўлсин. Бевосита бошидан ўтказган инсон сифатида юртдошларимизга нима деган бўлардингиз?

– Рост бўлсин илоҳим. Аввало шунча шароитларни яратиб берган, бу касалликка қарши курашга ниҳоятда жиддий қараган давлатимиз раҳбарига катта раҳмат айтаман. Бизни даволаган шифокорлардан тортиб ҳамшираларгача, кичик тиббий ходимларгача саломат бўлишларини тилайман.

Юртдошларимиз ҳам соғ бўлишсин. Касалликдан ҳимояланиш бўйича тавсияларга қулоқ солишсин. Ҳаммасига жиддий қарасак, ўзимизни, фарзандларимизни ҳимоя қилган бўламиз. Бу эса биринчи навбатда ўзимиз учун керак.

 

Шарҳлар

Хориждан коронавирус юқтириб келиб Тошкентда даволанаётган 13 нафар бемор ҳам соғайди

27.04.2020, 15:18

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан 14 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасидан эса 2 нафар бемор...
24 апрель соат 6:30: Ўзбекистондаги эпидемиологик вазиятга оид сўнгги янгиликлар

24.04.2020, 06:30

Айни пайтга қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1758 нафарни ташкил қилмоқда.Кеча, 23 апрелда 111 киши тўла соғайиб, реабилитацияга ўтказилди, жами тузалганлар 561 нафарга...
Коронавирусдан вафот этганлар 200минг нафарга яқинлашди. Дунёдаги сўнгги вазият

23.04.2020, 09:36

Хопкинс университети   2020 йил 23 апрель кунидаги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар 2 626 929, вафот этганлар 183 336 нафарга етди.Қуйида энг кўп...
Ўзбекистонда коронавирус қайд этилган беморлар сони 641 нафарга етди

10.04.2020, 22:45

2020 йил 10 апрель соат 22:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 641 нафарни ташкил қилмоқда, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ахборот...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+23° ясно
Валюта курси
10173.38
USD 0.62
11411.48
EUR 43.42
145.97
RUB -0.42