Аввал хабар берганимиздек бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузурида ташкил этилган штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди.
У "Ҳаво кескин совиб кетди. Мана шу вазиятда касалликни авж олиш эҳтимоли қанақа?" деган саволга жавоб берди.
"Ҳақиқатан, ҳаво совуқ бўлса, айниқса -2 дан +10 градусгача бўлган ҳаво ҳароратида вирус қўзғатувчиси анча муддат яшай олади, уларни ташқи муҳитда бўлиш вақти узаяди. Лекин, агар биз уйимизда қолсак, кўчага чиқмасак, мулоқотларга йўл қўймасак, мулоқот бўлсаям масофани сақлайдиган бўлсак республикамиздаги эпидемик вазиятга ҳозирги кундаги об-ҳаво таъсир қилмаслиги мумкин", дея изоҳ берди Н.Отабеков.
Мавзуга оид: Бухорода коронавирусга чалинганлар сонининг кескин ошиб кетишига нима сабаб бўлди?