Самарқандда карантин чекловини бузган ва ИИБ ходимига қаршилик кўрсатган фуқаро қамалди

ЖИНОЯТ 09.04.2020, 10:38
Самарқандда карантин чекловини бузган ва ИИБ ходимига қаршилик кўрсатган фуқаро қамалди

5 апрель куни Самарқанд шаҳар “Нурли келажак” маҳалласи ҳудудида жойлашган деҳқон бозори атрофида карантин талабларига риоя этмай, мақсадсиз юрган фуқароларни аниқлаш бўйича бир қатор ИИБ ходимлари хизматга жалб этилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Хизмат пайтида  ИИБ ходимлари 2001 й.т., Самарқанд тумани, “Туркман” қишлоғида яшовчи Қ.Б. ўзининг “Дамас” русумли автомашинасини мақсадсиз бошқариб юрганлигини аниқлаб, ҳайдовчидан автомашинани бошқариш ҳуқуқини берадиган ҳужжатларни тақдим этишни сўрашади. Тегишли ҳужжатлар йўқлиги сабабли Б.Қ. ходимларнинг қонуний талабларини бажармай, автомашинасини ҳаракатга келтириб воқеа жойидан қочиб кетади. 

Олиб борилган текширув ҳаракатлари давомида, ҳуқуқбузар қўлга олиниб, унга нисбатан тегишли моддалар билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди, автомашина вақтинчалик жарима майдончасига жойлаштирилди.

Маъмурий ишлар бўйича Самарқанд шаҳар судининг қарорига асосан Б.Қ. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексинг 54-моддаси 1-қисми ва 194-моддасида кўрсатиб ўтилган ҳуқуқбузарликларни содир этишда айбли деб топилиб, унга нисбатан 5 сутка “маъмурий қамоқ” жазоси тайинланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1