АсосийЖамият

Тошкент вилоятида ноқулай об-ҳаво туфайли электр, газ ва ичимлик суви тармоқларида 72 та узилиш рўй берди

Хабарингиз бор, куни кеча мамлакатимизда бўлган об-ҳаво бир қанча ноқулайликларни туғдирди...

'Тошкент вилоятида ноқулай об-ҳаво туфайли электр, газ ва ичимлик суви тармоқларида 72 та узилиш рўй берди'ning rasmi

Хабарингиз бор, куни кеча мамлакатимизда бўлган об-ҳаво бир қанча ноқулайликларни туғдирди. Турли ҳудудларда  дарахт шохларининг синиб, электр тармоқларига шикаст етказиши  натижасида,  вақтинчалик узилишлар кузатилди. Тошкент вилоят ҳокимлиги бўлиб ўтган узилишлар ҳақида маълумотлар берди.   

Вилоятда электр сими,  газ, узилиши ҳамда ичимлик суви билан боғлиқ  72 ҳолатда рўй берди. Булар:  

  •  Янгийўл тумани, “Шўралисой”, “Кескан”, “Шодлик”, “Саҳоват”, “Ғалаба”, “Юксалиш”, “Нов”, “Ўзбекистон”, “Баҳор” ҳамда “Озод” маҳаллаларида;
  • Оҳангарон тумани, “Илғор”, “Телов”, “Санам”, “Сусам”, “Марказий қўрғон”, “Ялпоқтепа”, “Қизилой”, “Ғаллақудуқ”, “Гулобод”, “Унгут” ва “Тут” маҳалла фуқаролар йиғинида;
  • Қибрай туманидаги, "Юқори юз" маҳалла фуқаролар йиғинида;
  • Зангиота тумани, “Эркин” ҳудудидаги “Қурилиш” маҳалласида;
  • Пискент тумани, "Зоминовул",  "Дўстлик",  "Файзобод",  "Гулистон",  "Лолаариқ" “Митан”, “Майлобод”, “Бекобод”, “Бирлик”, “Ойбек”,  "Лолаариқ",  " Навоий",  "Мўминобод",  " Саидобод", " Тараққиёт",  "Ҳолиқберди",  "Гулистон",  "Сувти",  "Дўнгқўрғон", Оқтом”, “Кориз”, “Култепа”, "Ғайрат",  "Лола ариқ" ва " Новкент" маҳаллаларида;  
  • Тошкент тумани, “Сирғали”, “Ифтиҳор”, “Кўксарой”, “Ибрат”, “Қизғалдоқ”, ҳамда “Тинчлик” маҳалласида;  
  • Бўка тумани, “Янгиҳаёт”, “Мустақил”, “Ўзбекистон”, “Бахмал”, “Бўстон”, “Гулистон”, “Даштобод”, “Ҳўжақўрғон, “Қизил юлдуз, “Учтепа”, “Дўстлик”, “Мойтепа”, “Улуғбек”, “ Навобод” ва “Гулистон” маҳаллаларида;
  • Ўрта Чирчиқ тумани, “Ким Пен Хва”, “Гулобод” ва “Фаровон” маҳаллаларида.

Берилган маълумотда мазкур ҳудудларнинг 61 тасида таъмирлаш ишлари якунланиб  11 таси билан боғлиқ ишлар эртага давом эттирилаётгани ҳақида ёзилган. 

    Бошқа янгиликлар