АсосийДУНË

Қўшни давлатлар — Қозоғистон ва Қирғизистонда нима гап?

Қозоғистонда коронавирус билан касалланганлар сони 802 кишига етди, деб хабар бе...

'Қўшни давлатлар — Қозоғистон ва Қирғизистонда нима гап?'ning rasmi

Қозоғистонда коронавирус билан касалланганлар сони 802 кишига етди, деб хабар беради Tengrinews.

10 апрель соат 09:00 ҳолатига кўра, яна 21 кишида COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқланган: Шимолий-Қозоғистон ва Манғистов вилоятларида — икки кишидан, Қизилўрда, Қарағанда ва Чимкент вилоятларида — тўрт кишидан, Атирау — уч, Ўқмўла вилоятида ва Нур-Султонда — бир кишидан.

Бутун мамлакат бўйлаб коронавирусга чалинганларнинг чорак қисмидан ортиғи — 226 нафари Нур-Султон шаҳри ҳисобига тўғри келмоқда.

Шунингдек, бугун, 10 апрель куни мамлакатда яна бир бемор коронавирус оқибатида вафот этган. 1956 йилда туғилган бемор Қозоғистонда ҳисоб бўйича коронавирус қурбонларининг тўққизинчисига айланди.

Қирғизистонда эса коронавирус билан касалланганлар сони 298 кишига, қурбонлар сони эса 5 кишига етди, яна бир бемор вафот этди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Мадамин Каратаевга таяниб, «Kloop.kg»хабар берди.

Маълумотларга кўра, 87 ёшли бемор Новқат туманидаги касалхонада вафот этган.

10 апрель ҳолатига кўра, Қирғизистонда яна 18 кишида коронавирус аниқланган: Бишкек ва Чуй вилоятларида — олти нафардан, Аламедин ва Тўқмоқ туманларида — бир нафардан. Жалолобод вилоятида уч кишида коронавирус аниқланган — икки нафари Сузоқ туманида ва бир нафари Жалолобод шаҳрида. Касалланиш бўйича яна бир ҳолат Иссиқкўл вилоятида қайд этилган.

Бутун мамлакат бўйлаб коронавирус билан касалланганлар сони 298 кишига етган. Беморларнинг 154 нафарини аёллар ташкил этаётган бўлса, 144 нафари — эркаклар. Коронавирус билан касалланганларнинг асосий қисми Ўш вилояти ҳисобига тўғри келмоқда (98 киши). Жалолободда 89 кишида коронавирус аниқланган бўлса, Бишкекда 42 киши вирусни юқтириб олган. Баткен ва Иссиқкўлдаги беморлар сони — 5 кишидан иборат.

    Бошқа янгиликлар