1

Тошкентда банкомат ўғрилари ушланди (Видео)

ЖИНОЯТ 10.04.2020, 15:41
Теглар: Видео
Тошкентда банкомат ўғрилари ушланди (Видео)

Карантин даврида кўпчилик хайрия ишлари билан банд бўлса, аммо айрим нопок кимсалар эса ушбу вазиятдан фойдаланиб, ўғирлик қилиш пайига тушган. 

Пойтахтимизнинг Яшнобод тумани Жарқўрғон кўчасидаги автошоҳбекатларнинг бирига ўрнатилган пластик карточкадаги пулни нақд қилиб беришга мўлжалланган банкоматни ўмарган йигитлар қўлга олинди. Тўлов терминалининг ўзи йигирма миллион сўм туради, унинг ичида эса бир миллион олтмиш уч минг сўм пул бўлган. Тўрт шоввоз олдиндан тил бириктириб, воқеа жойини синчиклаб ўрганиб чиқишади. Кузатув камералари йўқлигига ишонч ҳосил қилган ҳолда, терминални электр тармоғидан узишади. Сўнгра ўзларига тегишли бўлган автомобилга юклаб, воқеа жойидан ғойиб бўлишади. Терминални бузиб, ичидаги пулларни ўзаро тақсимлаб олишгач, уни сувга оқизиб юборишади. Мазкур жиноят ҳақида “Sevimli” телеканалининг “Zamon” кўрсатувида маълум қилинди.

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1