Саудия Арабистони подшоҳлик оиласининг 150 аъзосида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда The New York Times хабар берди.
Мамлакатда подшоҳлик оиласи учун шифохонада 500 та ўрин тайёрлаб қўйилган. Айни вақтда аҳволи оғирлашгани сабабли Ар-Риёд губернатори бўлган шаҳзода шифохонанинг жонлантириш бўлимига олинган.
Таъкидланишича, 84 ёшли подшоҳ Салмон Қизил денгиздаги оролда жойлашган саройида изоляцияда бўлади. Валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд ва вазирлар ҳозирда изоляцияда қолмоқда.
Барча мамлакатлардаги каби коронавирус пандемияси сабабли Саудия Арабистонидаги йирик шаҳарларда ҳам қатъий карантин жорий қилинган. Бу ерда дўконларга ёки тиббий ёрдам олиш учунгина кўчага чиқишга рухсат берилмоқда.
Маълумот учун: ҳозирда подшоҳликда коронавирусга чалинганлар сони 3 мингга яқинни, вафот этганлар сони эса 41 нафарни ташкил этмоқда.