АсосийЖамият

Эркинжон Турдимов самарқандликларга қатъий талаб қўйди (видео)

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов вилоят аҳлига мурожаат қилди. У самарқандл...

'Эркинжон Турдимов самарқандликларга қатъий талаб қўйди (видео)'ning rasmi

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов вилоят аҳлига мурожаат қилди. 

У самарқандликларни карантин даврида интизомли бўлишга, бирдамликда коронавирус эпидемиясига қарши курашишга чақирди. 

"Агар иситмангиз чиқса, "тез ёрдам" чақиринг, зинҳор поликлиникага борманг! Ишга борсангиз, тўғри ишга бориб келинг, бошқа жойга кирманг!" – деди ҳоким.

Дарҳақиқат ҳозирги шароитда жорий этилган тартибларга ҳар бир фуқаро сўзсиз амал қилиши жуда муҳим. Негаки бир кишининг эҳтиётсизлиги, бепарволиги нафақат унинг ўзига, балки бутун бир халқнинг саломатлигига даҳл қилади. Зериккани ёки ишсиз қолганини дастак қилиб уйдан чиқаётганлар, бунинг устига тиббий ниқобсиз юрганлар, стикер олиб, автомашинани бошқа йўналишда бошқараётганлар аёвсиз жазога тортилади. Бундай бефарқликни ҳеч бир нарса билан оқлаб бўлмайди. Видео:

Бошқа янгиликлар