АсосийЖамият

“15 млн берасан, бўлмаса видеони тарқатаман...” — Сохта жабрланувчи ЙТҲ содир этган шахсга пўписа қилди

Самарқанд вилояти Пахтачи туманида яшовчи 34 ёшли Б.Х. таниши 30 ёшли О.А.нинг жорий йилни...

'“15 млн берасан, бўлмаса видеони тарқатаман...” — Сохта жабрланувчи ЙТҲ содир этган шахсга пўписа қилди'ning rasmi

Самарқанд вилояти Пахтачи туманида яшовчи 34 ёшли Б.Х. таниши 30 ёшли О.А.нинг жорий йилнинг 22 февраль куни йўл транспорт ходисасини содир қилганлигидан фойдаланиб, ундан товламачилик йўли билан моддий қимматликлар олиш режасини тузди. Шу мақсадда 38 ёшли К.А. исмли аёл билан жиноий тил бириктирди.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилишича, К.А. О.А.га ўзини йўл транспорт ходисаси натижасида вафот этган мархумнинг онаси сифатида таништириб, суд мажлисида қамоққа олишини сўраб даъво қилишини, бунинг учун етарли далиллари, жумладан, ЙТҲ ёзилган видео тасвир мавжудлигини, уни тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, пул талаб қилади. 

Жорий йилнинг 7 апрель куни ўзаро тил бириктирган фуқаролар О.А.дан 15 млн сўм пулларни олаётган вақтида туман ИИБ ходимлари томонидан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Пахтачи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми “в” банди (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар