АсосийЖамият

Пандемия натижасида Ўзбекистонга кириб келаётган ун ва дон ҳажми камайган

Пандемия натижасида охирги уч ойда мамлакатимизга кириб келаётган ун ҳажми ўтган йилнинг ш...

'Пандемия натижасида Ўзбекистонга кириб келаётган ун ва дон ҳажми камайган'ning rasmi

Пандемия натижасида охирги уч ойда мамлакатимизга кириб келаётган ун ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 50 фоизга, дон 31 фоизга камайди. Бу ҳақда 10 апрель, жума куни Президент Шавкат Мирзиёев пахтачилик ва ғаллачилик масалалари бўйича ўтказган видеоселектор йиғилишида маълум қилди.

Йиғилишда бу йилги мавсумда қўшимча агротехник тадбирларни бажариб, ғалла ҳосилдорлигини 20 центнерга кўпайтириш, гектаридан камида 70 центнердан ҳосил олиш чораларини кўриш зарурлиги таъкидланди.

Шу мақсадда ҳар бир вилоят ва туман учун илмий асосланган тавсияларни ишлаб чиқиб, уларга мувофиқ агротехник тадбирларнинг тўғри йўлга қўйилишини ташкил этиш муҳимлиги айтилди. Ғаллани озиқлантириш, занг касаллиги, зараркунанда ва бегона ўтларга қарши кимёвий ишлов бериш, ўрим-йиғимни уюшқоқлик билан ташкил этиш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.

Жорий йилда ташкил қилинган 102 та ғаллачилик кластери фермерларга намуна бўлиб, олинган қўшимча дон ҳисобидан аҳолига арзон гўшт, балиқ ва паррандачилик маҳсулотлари етказиб бериши мақсадга мувофиқлиги қайд этилди.

Маълумки, мамлакатимизда ғаллага давлат буюртмасидан воз кечилиб, нарх белгилаш эркинлаштирилди. 

    Бошқа янгиликлар