АсосийДунё

Хушхабар! Россияда коронавирусга қарши дори 60 кишида синовдан ўтказилади

Россияда коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи клиник синовлари 60 нафар кўнгиллида...

'Хушхабар! Россияда коронавирусга қарши дори 60 кишида синовдан ўтказилади'ning rasmi

Россияда коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи клиник синовлари 60 нафар кўнгиллида ўтказилади. Бу ҳақда РИА Новости "Вектор" вирусология ва биотехнология давлат илмий маркази бош директори Ринат Максютованинг баёнотига таяниб хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, тадқиқотлар соғлом одамлар учун ўтказилмоқда, кўнгиллилар орасида истаганлар кўп.

"Мазкур вакцинани қабул қилиш истагида бўлган кўнгиллилар анчагина. Улар Новосибирск вилояти ва бошқа минтақалар аҳолиси бўлиб, қўнғироқлар асосида танлаб олинади. Улар биринчилардан бўлиб CОВИД-19 дан ҳимоя олишни истайдилар", деди Максютов.

Бош директорнинг сўзларига кўра, вакцинани олишни истаганлар орасида препаратнинг самарадорлиги ва хавфсизлигига ишонадиганлар ҳам бор.

    Бошқа янгиликлар