1

“Бошингга ташвиш тушса, ким дўстлигини биласан...” номли видеомурожаатга расмий муносабат билдирилди (Видео)

ЖАМИЯТ 11.04.2020, 17:09
Теглар: Видео
“Бошингга ташвиш тушса, ким дўстлигини биласан...” номли видеомурожаатга расмий муносабат билдирилди (Видео)

Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалган “Бошингга ташвиш тушса ким дўстлигини биласан, деб бекорга айтилмас экан...,” мавзусидаги видеомурожаатга расмий муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқларда жиддий муҳокамаларга сабаб бўлган мазкур видеомурожаатга билдирилган муносабатда жумладан, шундай дейилади:

Давлатимиз томонидан дунё бўйлаб жиддий ташвиш ўйғотаётган коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ва уни тезкорлик билан жиловлаш юзасидан мамлакатимизда кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу жараёнда халқимизга хос меҳр-мурувватлиликни кенг намоён этаётган корхона ва ташкилотлар, тадбиркорлар, саховатпеша инсонлар ҳам фаол қатнашиб, ўз имкониятларидан келиб чиққан ҳолда жойлардаги ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказига турли озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон ва бошқа воситаларни топшираётир. Бу ерда жамланаётган маҳсулотлар санитария-гигиена талабларига мос қадоқланиб, ижтимоий ёрдамга муҳтож, эҳтиёжманд оилаларга етказиб берилмоқда.

Маҳаллалар тавсияси ва марказга қилинаётган мурожаатлар асосида бепул ёрдамдан баҳраманд бўлаётган юртдошларимиз эл бошига иш тушган шу кунларда кўп миллатли халқимиз осойишталиги ва саломатлигини сақлаш ҳамда эҳтиёжманд оилаларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилаётган улуғвор ишлардан фахр ҳиссини туйиб, давлатимизга миннатдорчилик билдираётганини, ҳомийлар ва саховатпеша инсонларни чин кўнгилдан дуо қилаётганини барчамиз кўриб-билиб турибмиз. Афсуски, бу каби эзгу амалларимизга ҳасад қилибми ёки бошқа мақсадлардами бундай улуғ фазилатларимизни нотўғри талқин этишга ҳаракат қилаётганлар ҳам учраб турибди.

Ана шундай шахслардан бири жорий йил апрель ойи бошларида телеграмм месенджерининг “Telegram_Yulduzlari | Uyda qoling..” канали орқали гуёки ўзининг муносабатини билдирмоқчи бўлиб, бўҳтон гаплардан иборат видеороликни жойлаштирган ҳамда аҳоли орасида норозичилик кайфиятини келтириб чиқаришга сабабчи бўлган. Ўзбекистондаги вазиятни билмаган ҳолда қоралаб, дунё ҳамжамияти орасида обрўйини туширишга уринган.

Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан олиб борилган суруштирув ишлари натижасида шундай синовли кунларда Ватанимизга тош отмоқчи бўлган бу шахс аниқланди. У Сурхондарё вилояти, Денов туманида туғилиб ўсган ва ўтган йилнинг 24 июнида вақтинча ишлаш учун Туркия давлатига жўнаб кетган Амриддин Жўраев экани маълум бўлди.

Тирноқ ичидан кир излашга уринган бу йигит энди 21 ёшга тўлмоқда. У 2010 йилда ўқиш мақсадида Тошкент шаҳридаги Юнусобод туманида истиқомат қиладиган қариндошиникига бориб, ўша ерда ўқишга тайёрланган. Журналист бўлиш мақсадида олий таълим муассасасига ҳужжат топшириб, синов имтиҳонларидан ўта олмаган. Аммасининг пишириқ цехида меҳнат қилган. Шу йилларда амакиси О.Рўзматов орқали асли Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида яшаган, айни пайтда оила аъзолари билан Туркия давлатида истиқомат қилиб, ишлаётган А.Аҳматқулов билан телефон орқали танишиб, 24.06.2019 йил ишлаш ҳамда ўқиш ниятида Қозоғистон Республикаси орқали Чимкент-Истанбул йўналишида Истанбул шаҳрига етиб олган. Шу кунларда А.Аҳмадқулов билан Истанбул шаҳридаги пишириқ цехида меҳнат қилаётган бу йигит Туркия давлати Истамбул шаҳридаги Шарқшунослик институтига ҳужжат топшириб, синов имтиҳон натижалари чиқишини кутмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан А.Жўраев доимий рўйхатда турган Денов туманидаги Қовунлисой маҳалласи Ватанпарвар кўчаси 16-уйда унинг отаси Ш.Рузматов ҳамда онаси М.Жўраева билан суриштирув ишлари олиб борилган. Улар ўғли А.Жўраев ўқиш ва ишлаш мақсадида Туркия давлатига кетгани, видео роликда акс этган шахс уларнинг ўғли Амриддин эканини тасдиқлаган. Бироқ, ўғлининг ушбу видеомурожаатда ўзини тасвирга олгани, уни ижтимоий тармоқларга жойлаштирганидан умуман хабари йўқлигини маълум қилган. Шу куни Ш.Рўзматов билан М.Жўраева ҳолатга аниқлик киритиш учун ўғлининг хориждаги телефон рақамига қўнғироқ қилиб гаплашганида ушбу видеороликни ижтимоий тармоқларга ўзи жойлаштирганини тан олиб, қилган ишидан пушаймонлигини, бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтган.

“Бошингга ташвиш тушса ким дўстлигини биласан, деб бекорга айтилмас экан...,” дея номланган видео мурожаат билан ўзини ватанпарвар ва доно қилиб кўрсатишга уринган бу йигитга ижтимоий тармоқ орқали халқимиз ҳам муносиб муносабат билдирди. Биз уларни мисол сифатида келтириб, ота-онаси ва қавму-қариндошларининг юзини ерга қаратмоқчи эмасмиз. Фақат ҳозиргидек оғир кунларда ўз элига эш бўлолмаган бу “ўғлон” келажакда Ватанга қандай наф келтириши мумкин? Биз уларга шу ҳақда чуқур ўйлаб кўришни тавсия этмоқчимиз, холос!

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1