200 дан зиёд хизматни жамлаган Uydaqoling.uz портали ишга тушди

HI-TECH 11.04.2020, 19:16
200 дан зиёд хизматни жамлаган Uydaqoling.uz портали ишга тушди

Интернетдаги ўзбек сегментида 200 дан зиёд хизматни жамлаган Uydaqoling.uz портали ишга тушди.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги UZINFOCOM Ягона интегратори IT-Park ёрдами билан бирга карантин вақтида  uydaqoling.uz портали электрон хизматлари билан ишга туширгани ҳақида маълум қилди.

Мазкур порталда аҳоли учун карантин режимида энг долзарб ва муҳим хизматлар кўрсатилган. Мазкур портал орқали уйдан туриб барча хизматлардан тўлақонли фойдаланиш мумкин. uydaqoling.uz сайти орқали онлайн тарзда нонушта, тушлик, кечки овқатларга буюртмалар бериш ёки маҳсулотларни буюртма қилиш, тиббий маслаҳатлар, масофавий таълим олиш ва ҳоказо.

Ҳозирги кунга қадар порталда 190 дан ортиқ хизматлар ўрин олган. Тақдим этилаётган  интернет-хизматлари кенгайтириб борилмоқда.

Бундан ташқари, ҳар бир киши мустақил равишда янги хизматларни қўшиш учун махсус анкета орқали каталогга таклиф  бериши мумкин.|

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1