1

Хитойда коронавируснинг иккинчи тўлқини содир бўлиши эҳтимоли борми?

ДУНЁ 12.04.2020, 15:16
Теглар: коронавирус, Хитой
Хитойда коронавируснинг иккинчи тўлқини содир бўлиши эҳтимоли борми?

Хитойда коронавирус инфекциясининг кенг тўлқини қайта авж олиши мумкинми? Эпидемиологлар бу ҳақда нима демоқда? Маълум бўлишича Хитойда коронавируснинг бошқа давлатлардан кириши ҳисобига қайта эпидемиологик ҳолатни юзага келтириши эҳтимоли жуда кам. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар қилди.

Экспертнинг айтишича, вируснинг Европа мамлакатлари, Америка ва ҳатто Жануби-Шарқий Америкадан кириб келиши ва тарқалиши хавфи мавжуд, чунки ушбу минтақалардан келган беморларда яна касаллик ҳолатлари аниқланмоқда.

«Хитойда касаллик яна авж оладими, яъни бирор маҳаллий ёки ундан каттароқ миқёсда бўладими, масалан, оилада, мактабда ёки бир гуруҳ одамларда, ўйлашимча, бундайин эҳтимол жуда паст. Хитойда, ҳар бир алоҳида турар жой майдонида ва уйнинг даражасига қадар жуда қаттиқ профилактика чоралари кўрилмоқда», — дейди эксперт.

Эпидемиологнинг таъкидлашича, Хитойда барча ниқоб тақиб юрибди, мулоқот вақтида масофага риоя қилмоқда, бундан ташқари, бирор кишининг тана ҳарорати кўтарилса ёки бошқа белгилар пайдо бўлса, тезкорлик билан маълум қилиниб, изоляцияга олиняпти.

«Шу сабабли бундай шароитда касалликнинг тарқалиш эҳтимоли жуда паст, лекин, албатта, хавф бор», — дея таъкидлайди Чжун Наншан.

Шарҳлар

Хитойда коронавирус яна авж олмоқда: бир кунда 78 ҳолат, улардан 74 нафари чет элдан қайтганлар

24.03.2020, 13:41

 Хитойда бир кеча-кундузда 78 нафар COVID-19 коронавирусидан яқинда зарарланган фуқаролар аниқланди. Улардан 74 нафари чет элдан қайтганлар экани айтилмоқда. Хитой давлат соғлиқни сақлаш қўмитаси 24 март санасига 31...
Салкам 100 ёшли аёл коронавирусни енгди

03.03.2020, 18:19

Уханда (Хитой) коронавирусга чалинган 98 ёшли аёл даволаниб, касалхонани тарк этди. Бу ҳақда Хитойнинг«Синьхуа» ахборот агентлиги хабар берди. Бу аёл COVID-19ни енгган дунёдаги кекса инсон эканлиги...
Хитойда коронавирус қурбонлари 42 нафарга кўпайди. Жами ҳалок бўлганлар 2912 нафарга етди...

02.03.2020, 17:31

Хитойда COVID-19 коронавирусидан вафот этганлар сони 2912 кишига етди. Умуман эпидемия тарқалгандан буён мамлакатда 80 026 та инфекция ҳолати қайд этилган, деб хабар бермоқда интернет...
Биз коронавирус ҳақида унутдикми?

19.02.2020, 17:38

Коронавирус билан боғлиқ хабарларни эшитавериб, кўникиб қолдикми ёки сал эсимиздан чиқдими, бироз хавотиримиз чекинди. Лекин Хитойда вазият ҳамон жиддийлигича қолмоқда.Масалан, Хубэй провинциясида янги турдаги вирусни...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1