Нью-Йоркдаги Бруклин туманида яшовчи Эргашевлар оиласининг барча – 6 нафар аъзосида коронавирус аниқланди.
Оила аъзоси бўлган Эргашева Меҳринисодан "Америка Овози" интервью олган. Меҳринисонинг сўзларига кўра, у асли навоийлик бўлиб, тошкентлик Эргашев Улуғбек билан АҚШда 6 йилдан буён яшаб келмоқда. 4 нафар фарзанди бор. Оиласидаги ҳамма коронавирусга йўлиққан. Ҳаттоки, 6 ойлик қизи ҳам...
Улар уй шароитида шифокорлар билан видеомулоқот орқали гаплашиб, ўзларини даволашмоқда. Эр-хотин ҳид сезишмаётган бўлса-да, фарзандлари соғайиб бормоқда. Меҳринисо Эргашева буни синов деб ҳисоблаб, Аллоҳдан кўмак сўрамоқда. Видео:






