Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Россия Федерацияси Ингушетия Республикаси муфтийси Абдураҳмон Мартазановнинг вафоти муносабати ҳамдардлик мактубини йўллади.
Унда Усмонхон Алимов Ингушетия Республикаси муфтийсининг вафоти муносабати билан ўз номидан ва Ўзбекистон мусулмонлари номидан Ингушетия мўмин-мусулмонларига ва раҳматлининг яқинларига чуқур таъзия билдирган.
"Ҳақ таоло марҳум дўстимизнинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.
Биз Буюк Парвардигордан дуо қилиб сўраймизки, марҳумни ўзининг чексиз раҳматига олсин, жаннат боғларига дохил этсин”, дейилади таъзия мактубида.
Эслатиб ўтамиз, Ингушетия Республикаси муфтийси Абдураҳмон Мартазанов 11 апрель, шанба куни 64 ёшида касалхонада вафот этди.






