АсосийЖамият

Шаҳрисабзда карантин пайтида "сўроқсиз" опасиникига қатнаган аёл эри томонидан пичоқланди

Шаҳрисабз шаҳридаги “Номозгоҳ” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 1955 йилда туғилган У.З....

'Шаҳрисабзда карантин пайтида "сўроқсиз" опасиникига қатнаган аёл эри томонидан пичоқланди'ning rasmi

Шаҳрисабз шаҳридаги “Номозгоҳ” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 1955 йилда туғилган У.З. ва унинг турмуш ўртоғи, 1957 йилда туғилган З.Ҳ.нинг қариганларида эл аро юзи шувут бўлди, дея ёзмоқда Постда нашри.

Гап шундаки, тўрт фарзандни уйли-жойли қилган эр-хотин ўртасида келишмовчилик пайдо бўлди. Бунга З.Ҳ.нинг эридан бесўроқ мунтазам равишда опасиникига бориб келиши сабаб бўлди. У.З. дастлаб хотинига яхши гапириб, каратин пайтида тинч-хотиржам уйда ўтиришини тайинлади. Лекин хотини унинг гапларига парво ҳам қилмай, ўз билганича иш тутаверди.

4 апрель куни соат 11:30ларда эр-хотин яна тортишиб қолишди. “Нега мендан сўроқсиз опангникига бориб келаверасан?” деган сўроғига жавобан З.Ҳ. эрини ҳақоратли гаплар билан “сийлади”. Натижада эр жаҳл устида турмуш ўртоғининг ошхона пичоғини санчиб олиб, тан жароҳати етказди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

    Бошқа янгиликлар