АсосийЖамият

Карантинда Тошкент-Ситидаги сайрини кўз-кўз қилиб чиққан "ойпари" барибир узр сўради ва жаримага тортилди (видео)

Хабарингиз бор, аввалроқ карантин пайтида Тошкент-Ситини сайр қилиб, "...Коронавирус тарқа...

'Карантинда Тошкент-Ситидаги сайрини кўз-кўз қилиб чиққан "ойпари" барибир узр сўради ва жаримага тортилди (видео)'ning rasmi

Хабарингиз бор, аввалроқ карантин пайтида Тошкент-Ситини сайр қилиб, "...Коронавирус тарқалгани бир томондан яхши, кўчаларда одам йўқ! Мазза қилиб сайр қилиш мумкин. Мени ҳеч ким олиб қочиб кетмайди..." дея ўзини кўз-кўз қилган қиз ҳақида видеони хавола қилган эдик.

 Шундан сўнг қоидабузар қиз видеомурожаат билан чиқиб, ушбу қилган иши учун ҳеч кимдан узр сўрамаслигини, видео анча олдин олинганини ва бунга исботи ҳам борлигини айтди. 

Бироқ, вазият қизалоқ ўйлагандек енгил бўлиб чиқмади. Қизнинг шахсига аниқлик киритилди. У Қибрай туманида яшовчи Маҳлиё Бозорова экани маълум бўлди.

Карантин вақтида "Ташкент Cити"да ниқобсиз сайр қилган ойпари ҳаммадан қилган иши учун узр сўради ва жазо сифатида энг кам иш ҳаққининг 5 бараваригача жарима тўлайдиган бўлди.

 

    Бошқа янгиликлар