"Мижоз"ларининг "дам олиши" учун шароит яратиб берган самарқандлик аёл қўлга тушди (Видео)

ЖИНОЯТ 14.04.2020, 12:52
Теглар: Видео
"Мижоз"ларининг "дам олиши" учун шароит яратиб берган самарқандлик аёл қўлга тушди (Видео)

«Замон сенга боқмаса, сен замонга боқ” деган ибратли ибора бежизга айтилмаган. Табиат ва жамият қоидаларига сўзсиз амал қилиб яшаш биз инсонларнинг асосий бурчимиздир. Аммо инсоният бошига шундай синовли кунлар тушиб турган бир вақтда, ўз бурчини унутиб қўяётганлар ҳам бор. 

Анвара 1995 йилда Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида туғилган. У ёшлигидан ўқишга, бирор ҳунар ўрганишга қизиқмади, бирор касбнинг бошини тутмади. Охир-оқибат осонгина пул топиш чораларини ўйлади. Қинғир режасини амалга ошириш учун Самарқанд шаҳрида вақтинча ижарада истиқомат қилиб келаётган хонадонда фоҳишахона ташкил қилиб, тўрт юз минг сўм пул эвазига уйидан алоҳида хона ажратиб бераётганида Самарқанд шаҳар 6-сонли ИИБ Жиноят-қидирув бўлими ходимлари томонидан қўлга олинди. Тўрт юз минг сўм пул холислар иштирокида ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштирилди. “Сўнгги пушаймон - ўзингга душман”, дейди доно халқимиз. Энди Анвара қанча афсус чекмасин, ҳеч нарса ўрнига тушмайди. Ҳолат юзасидан Ўз.Р.ЖКнинг 131-моддасига асосан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1