1

Ижтимоий тармоқларда 15 сутка олишга номзод бўлган яна бир “ойпари”нинг видеоси тарқалди (Видео)

ЖАМИЯТ 14.04.2020, 14:08
Теглар: Видео
Ижтимоий тармоқларда 15 сутка олишга номзод бўлган яна бир “ойпари”нинг видеоси тарқалди (Видео)

Хабарингиз бор, аввалроқ карантин пайтида Тошкент-Ситини сайр қилиб, "...Коронавирус тарқалгани бир томондан яхши, кўчаларда одам йўқ! Мазза қилиб сайр қилиш мумкин. Мени ҳеч ким олиб қочиб кетмайди..." дея ўзини кўз-кўз қилган қиз ҳақида видеони хавола қилган эдик.

 Шундан сўнг қоидабузар қиз видеомурожаат билан чиқиб, ушбу қилган иши учун ҳеч кимдан узр сўрамаслигини, видео анча олдин олинганини ва бунга исботи ҳам борлигини айтди. 

Бироқ, вазият қизалоқ ўйлагандек енгил бўлиб чиқмади. Қизнинг шахсига аниқлик киритилди. У Қибрай туманида яшовчи Маҳлиё Бозорова экани маълум бўлди.

Карантин вақтида "Ташкент Cити"да ниқобсиз сайр қилган "ойпари" ҳаммадан қилган иши учун узр сўради ва жазо сифатида энг кам иш ҳаққининг 5 бараваригача жарима тўлайдиган бўлди.

Бугун эса ижтимоий тармоқларда 15 суткалик қамоқ жазоси олишга номзод бўлган яна бир “ойпари”нинг видеоси тарқалди. У ҳам карантин пайтида сайр қилиб юрганини намойиш қилган. Нима ҳам дердик, шунча тушунтириш ишларига қарамай, ўзининг, яқинларининг ҳаётини хавф остига қўйган бу қиз ҳам эртага узр сўраб чиқса керак... 

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1