my5
28

Жиззахда карантин қоидасини менсимаган ҳайдовчи бир кишининг умрига зомин бўлди

ЖИНОЯТ 15.04.2020, 13:42
1308
Жиззахда карантин қоидасини менсимаган ҳайдовчи бир кишининг умрига зомин бўлди

Коронавирус пандемияси – бугун ушбу инфекцияга қарши дунёнинг деярли барча давлатлари қаттиқ кураш олиб боришмоқда. Хусусан, мамлакатимиздан ҳам бу борада бир қатор чекловлар жорий қилинган. Мутахассисларнинг фикрига кўра вируснинг олдини олишда энг самарали йўл ҳозирча карантин қоидаларига амал қилиш бўлиб турибди. Шундай бўлсада, айрим фуқаролар ушбу меъёрларга амал қилмасдан ўзгаларнинг соғлигини хавфга қўйишмоқда. Яъни, Дўстлик туманидаги йўл-улов ходисаси ҳам карантин қоидаларини менсимаслик натижасида содир этилди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 12 апрел куни соат 20:30 ларда туманнинг Саноатчилар маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4 Р 35 автомобиль йўлида Мевазор маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1985 йил туғилган фуқаро махсус рухсатномасиз “Ласетти” русумли автомашинасини бошқариб кетаётганида шу йўналишда ҳаркатланиб келаётган Ғофур Ғулом маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1970 йил туғилган эркакни уриб юборган. Оқибатда машинанинг тагида қолиб кетган эркак бош мия ёпиқ лат ейиши жароҳати билан туман тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимида вафот этди.

Дарҳақиқат, ҳар қандай ножоиз хатти-ҳаракатнинг оқибати яхшилик билан тугамайди. Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши кескин кураш кетаётган бир вақтда карантин қоидаларига амал қилмасдан жиноят содир этган фуқаро ҳам қонунда белгиланган тартибда жазосини олади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+17° ясно
Валюта курси
10295.33
USD 21.16
12194.82
EUR 32.26
137.65
RUB 1.37