АсосийЖамият

Мусулмонлар идораси карантинда аёллар жамоат бўлиб, пешин ва таровеҳ намози ўқиши борасидаги саволга аниқлик киритди

Карантинда аёл-қизлар билан жамоат бўлиб, пешин ўқиш жоизми? Таровеҳ намози-чи?Ўзбекистон...

'Мусулмонлар идораси карантинда аёллар жамоат бўлиб, пешин  ва таровеҳ намози ўқиши борасидаги саволга аниқлик киритди'ning rasmi

Карантинда аёл-қизлар билан жамоат бўлиб, пешин ўқиш жоизми? Таровеҳ намози-чи?

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков саловга жавоб берди:

“Карантин ҳолатида жума куни оила аъзолари билан пешинни жамоат бўлиб ўқиш мумкин. Ҳозирда масжидларимиз карантин сабабли ёпилгани учун жума намозининг ўрнига уйда пешин намози ўқилмоқда.

Аммо, жума намози масжидларда ўқилган вақтларда узрли ва узрсиз кишиларнинг уйда пешинни жамоат бўлиб ўқишлари макруҳдир. Чунки, бунда жуманинг жамоатини камайтириш ва буйруққа қарши йўл тутиш бор.
Карантин ҳолатида эса аҳли аёли ва фарзандлари билан пешинни жамоат бўлиб ўқишда жуманинг жамоатини камайтириш ҳам, буйруққа қарши йўл тутиш ҳам юз бермайди. Зеро, мўмин-мусулмонларнинг жонини омон сақлаш учун карантин эълон қилинган ва шу сабаб жума намозининг ўрнига пешин намози ўқилмоқда.

Шу ўринда Таровеҳ намозига ҳам изоҳ бериб ўтиш жоиз, ортиқча тушунмовчиликлар бўлмаслиги учун. Таровеҳ намозини карантин вақтида масжидда адо қилиш имконияти бўлмагани боис, уйда ёлғиз адо этиш ҳам жоиз. Лекин хонадон аҳли билан жамоат бўлиб адо қилиш афзалдир. Таровеҳ намозида ҳам имомдан ташқари бир киши бўлса, жамоат билан адо қилинган бўлади”.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Катта Фарғона каналида тимсоҳлар борми?'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:06

    Катта Фарғона каналида тимсоҳлар борми?

    Бугун, 27 май куни ижтимоий тармоқларда Катта Фарғона магистраль каналида тимсоҳлар юргани ҳақида хабарлар тарқалди.

    'Centrum Air Рақобат қўмитасига жавоб берди: “Ортиқча чипта сотмаймиз”'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:56

    Centrum Air Рақобат қўмитасига жавоб берди: “Ортиқча чипта сотмаймиз”

    Тошкент — Урганч рейсидаги ҳолатга авиакомпания расмий изоҳ берди.

    'Саида Мирзиёева ўзбекистонликларни Қурбон ҳайити билан табриклади'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:03

    Саида Мирзиёева ўзбекистонликларни Қурбон ҳайити билан табриклади

    “Бу файзли байрам ҳар бир хонадонга тинчлик ва қут-барака олиб кирсин”

    'Теҳрон: “АҚШ сулҳ режимини қўпол равишда бузди”'ning rasmi

    Жамият 26.05.2026 16:44

    Теҳрон: “АҚШ сулҳ режимини қўпол равишда бузди”

    Расмий баёнотга кўра, Америка қўшинлари сулҳ кучга кирганидан кейин ҳам “ноқонуний ва асоссиз ҳаракатларини” давом эттирган.

    'Президентдан Қурбон ҳайити табриги: “Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги муҳим тарихий қадамлар”'ning rasmi

    Жамият 26.05.2026 15:21

    Президентдан Қурбон ҳайити табриги: “Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги муҳим тарихий қадамлар”

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат аҳолисини муборак Қурбон ҳайити билан табриклаб, тинчлик, меҳр-оқибат ва инсонпарварлик ғоялари Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмунига ҳамоҳанг эканини таъкидлади.

    'Эртага Тошкентда қисқа муддатли чанг-тўзон кузатилиши айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият 26.05.2026 13:12

    Эртага Тошкентда қисқа муддатли чанг-тўзон кузатилиши айтилмоқда

    Мазкур жараёнлар оқибатида атмосфера ҳавосида чанг заррачалари, айниқса, атмосфера таркибида PM10 концентрацияси қисқа муддатли ортиши кузатилиши мумкин.