1

Туркиядаги ватандошларимиз карантинда фойдали иш билан шуғулланмоқда

HI-TECH 16.04.2020, 19:41
Теглар: Туркия, вебинар
Туркиядаги ватандошларимиз карантинда фойдали иш билан шуғулланмоқда

Карантин кунлари давом этиши кўплаб масофавий дарсларни ривожлантириш учун туртки бўлмоқда. Бу эса, таълимнинг онлайн шаклга ўтиш жараёнларини анча тезлаштириб қўйди. Хўш биз бу босқичга тайёрмизми?

Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Туркия вакиллиги масофадан туриб ўз фикрларини баён қилиш малакасини шакллантириш ҳамда бутун дунёдаги ўзбек ватандошларимиз билан ўзаро билим ва тажриба алмашишга қулай муҳит яратиш мақсадида онлайн вебинарларга старт берди.

Онлайн вебинарлар бутун дунёдаги ўзбек ватандошларимиз томонидан ўтиладиган тажриба алмашиш вебинар курслари бўлиб, унда турли жабҳаларда билим олаётган юртдошларимиз ўз фикрлари билан ўртоқлашадилар.

Бу ўз навбатида янги билимларни эгаллаш, хориждаги тенгдошлармиз билан танишиш ва бизни қизиқтирган мавзуларда мулоқот қилиш, бутун дунёдаги ўзбек ватандошларимизнинг илмий тадқиқотларидан хабардор бўлиш орқали карантин даврини бирдамлик, тафаккур ва ҳамжиҳатлик билан енгишга ёрдам беради. Бундан ташқари вақтни самарали ўтказиш учун яратилган онлайн майдон ҳисобланади. 

Ушбу вебинарлар орқали ўтилаётган мавзулар бизни мушоҳадага чорлайди, ҳамда илмий тадқиқотларни халқимизга тушунарли ва содда тилда тушунтиради:

Сунъий интеллект одамлар ўрнини эгаллай оладими?

Чет элда ўқишнинг афзалликлари ва камчиликлари нимада?

Модага амал қилиш керакми?

Глобал иқлим ўзгариши, ва унинг инсонга қандай таъсири бор?

Ҳозирги ҳаётимизда энг кўп ёрдам берадиган кўникмалар нималардан иборат?

Янги замонавий ҳаёт, миллий қадриятларни унуттира оладими?

Глобаллашув мамлакатлар ўртасида чегараларни йўқ қилади?

Ҳозирги кунда Google каби қидирув тизимларида маълумот топиш осон, аммо фойдалими?

Технологиялар бизни боғлаяптими ёки изоляция қилмоқдами?

Иккисидан қай бири муҳимроқ иқтидорга эга бўлишми ёки қаттиқ меҳнат қилиш?

Қандай қилиб ўзга тилни билмасак ҳам ўзимизни ифода эта оламиз?

Вебинар орқали шу каби кўплаб саволларга жавоб топишингиз ёки ушбу рўйхатни ўз фикрларингиз билан тўлдиришингиз мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1