1

Бағдод туманида уйида фоҳишахона очган шахс ушланди

ЖИНОЯТ 18.04.2020, 18:21
Теглар: Бағдод, фоҳишахона
Бағдод туманида уйида фоҳишахона очган шахс ушланди

Бағдод тумани. 15 апрель куни ўтказилган тезкор тадбир давомида туман марказида карантин пайтида фаолият олиб бораётган фоҳишахона аниқланди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.

Бу ўзига хос "бизнес" марказининг эгаси Бағдод туманида яшовчи Х.Д. бўлиб, яшаш хонадонида фоҳишахона ташкил қилган. У ўз уйида Б.Н. ва А.Ч.ларнинг жинсий алоқа қилиши учун шароит яратиб. Бу хизмати учун 100.000 сўм олган вақтда ушланган

Мазкур ҳолат юзасидан Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда. 

"Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 131-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин", дейилади ИИВ хабарида.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1