Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида брифинг ўтказилди.
Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.
Хусусан, Республика перинатал марказини ҳомиладорлар ва ходимлари билан нега ва қанча муддатга ёпилгани сўралди.
Ҳабибулла Оқиловнинг маълум қилишича, 16 апрель куни ҳомиладор аёлда коронавирус инфекцияси аниқланган. У махсус ажратилган 3-туғруқхонага кўчирилди. Шунинг учун РПМ карантинга ёпилди.
Ҳозирча ходим ва бошқа ҳомиладорларда коронавирус аниқланмади. Перинатал марказ қачон очилиши масаласи карантин қоидаларига мос ҳолда ҳал этилади.






