АсосийЖамият

Асаларичилар Тошкент вилоятидаги карантин постларидан тўсиқсиз ўтадиган бўлди

Тошкент вилояти асаларичилик уюшмаси раиси Бахтиёр Хакимов кўп йиллардан буён асаларичилик...

'Асаларичилар Тошкент вилоятидаги карантин постларидан тўсиқсиз ўтадиган бўлди'ning rasmi

Тошкент вилояти асаларичилик уюшмаси раиси Бахтиёр Хакимов кўп йиллардан буён асаларичилик билан шуғулланиб келади. Ушбу соҳа кўчма соҳа ҳисоблангани боис асаларилар тоғ ва тоғ олди ҳудудлари, экинзор майдонларида парваришланади, асалариларни йилнинг февраль ойидан декабрь ойигача Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларидан иборат бир неча туманларида парвариш қилиб борилади. Айни кунларда эса асаларилар тухум қўйишлари учун озуқа берадиган вақт. 

Уюшманинг маъмурий биноси Тошкент шаҳрида жойлашганлиги боис юртимизда коронавирус пандемиясига қарши кўрилаётган қатъий чора-тадбирлар даврида вилоят ҳудудига кириш-чиқиш ва асалари уяларини автоуловларга юклаб жойдан-жойга кўчириб ўтишда баъзи муаммолар юзага келаётган эди. 

Бахтиёр Хакимовнинг ушбу муаммо юзасидан мурожаати Тошкент вилояти ИИББ да ташкил этилган «Белгиланган транспорт воситаларини тўсиқсиз ҳаракатланишини ташкиллаштириш бўйича ТЕЗКОР ШТАБИ» ходимлари томонидан ўрганилди.

Ишчи гуруҳи кўмагида Тошкент вилояти асаларичилик уюшмасининг 100 га яқин ходимлари учун карантин постларидан ҳеч қандай тўсиқларсиз ҳаракатланишини ташкиллаштириш масаласи ҳал этилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати хабар берди.

    Бошқа янгиликлар