Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги пахта қабул қилишни деярли тўхтатган объектда мавжуд 3,2 гектар бўш майдон туман ҳокимлиги заҳирасига қайтарилади ҳамда бу ерда 6 та янги мини логистика маркази ташкил этилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги сайтида хабар берилди.
Хабарда ёзилишича, Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров туманда амалга оширилаётган ишлар билан танишиш жараёнида Оқтош МФЙ ҳудудида жойлашган эски пахта пункти ҳудудини бориб кўрди. Объект билан танишув чоғида бу ерда мини логистика маркази ташкил этишга келишилди.







