АсосийHI-TECH

Россия тестлари касаллик белгилари бўлмаган “ташувчиларни” ҳам аниқлаши мумкин

Охирги вақтларда оммавий ахборот воситаларида Роспотребнадзорнинг ФБУН ГНЦ ВБ “Вектор” илм...

'Россия тестлари касаллик белгилари бўлмаган “ташувчиларни” ҳам аниқлаши мумкин'ning rasmi

Охирги вақтларда оммавий ахборот воситаларида Роспотребнадзорнинг ФБУН ГНЦ ВБ “Вектор” илмий марказида ишлаб чиқарилган коронавирусни полимераза занжирли реакцияси орқали аниқлайдиган тестлар орқали аниқланишига нисбатан салбий эътирофлар келтирилган.  

Биз бу эътирофларнинг қанчалик ўринли эканига аниқлик киритиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги  Халқаро тиббий-санитария қоидалари Координатори, ФВ бўйича бош мутахассис, техника фанлари доктори, профессор Иброҳим Маматқуловга мурожаат этдик.  

У кишининг таъкидлашича, Ўзбекистондаги биринчи бемор айнан “Вектор” нинг тестлари орқали аниқланган. Сўнг, касаллик Германия тестлари орқали ҳам тасдиқланган. Шу жиҳатга эътибор бериш ўринлики, Россия Федерациясида ишлаб чиқарилаётган тест тизимлари юқори сезгирлик даражасига эга. Тестлар натижалари намунани тўғри олиш тартибига ҳам боғлиқ. Шу билан бирга, Россия тестлари касаллик белгилари бўлмаган “ташувчиларни” ҳам аниқлаши мумкин.  

Бундан ташқари, профилактик тиббиёт йўналишида Россия Федерациясининг санитария-эпидемиологик хизмати дунёдаги энг юқори даражада ривожланган тизим ҳисобланади.

    Бошқа янгиликлар